«шавкат умурзоқов» тегли мақолалар


Портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади — Шавкат Умурзоқов
28 сентябрь 2023, 09:31

Портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади — Шавкат Умурзоқов

«Қурувчилар» даҳасидаги портлаш оқибатида шикастланган уйлар эгаларига етказилган зарар қоплаб берилади. «2−3 кун ичида бу муаммоларни ҳал қиламиз», — деди воқеа жойига етиб келган пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов.

Тошкентни халқ ҳордиқ чиқарадиган шаҳарга айлантирамиз — Шавкат Умурзоқов
31 май 2023, 16:56 1

Тошкентни халқ ҳордиқ чиқарадиган шаҳарга айлантирамиз — Шавкат Умурзоқов

Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умурзоқовнинг сўзларига кўра, яқинда шаҳардаги ҳар бир маҳаллада яшил ҳудудлар барпо этилади. «Тошкентга „халқ шаҳри“, „халқ ҳордиқ чиқарадиган шаҳар“ номларини олиб бериш сиёсатини юритамиз», — дейди у.

Тошкент шаҳри янги ҳокими қарорларининг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган
17 апрель 2023, 14:54

Тошкент шаҳри янги ҳокими қарорларининг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган

Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов ушбу лавозимга тайинланганидан буён бир ой ўтмай 35 та қарор имзолаган бўлсада, уларнинг деярли ярми жамоатчиликдан яширилган. Қабул қилинган 14 та фармойишдан 4 таси ҳам мавжуд эмас.

Шавкат Умурзоқов Тошкентни сув босишига қисман фуқароларнинг ўзи айбдорлигини айтди
10 апрель 2023, 11:57

Шавкат Умурзоқов Тошкентни сув босишига қисман фуқароларнинг ўзи айбдорлигини айтди

Тошкент шаҳри ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов пойтахтни сув босишига нималар сабаб бўлаётгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, бунда қисман одамларнинг ўзи айбдор. «Ўзимиздан ҳам айб қидирайлик, 20−30 фоиз дренажларни фуқаролар уй қуриш жараёнида ёпиб юборган», — дейди ҳоким.

Тошкент ҳокими в.б. бекатларни тартибга солишга ваъда берди
8 апрель 2023, 21:55

Тошкент ҳокими в.б. бекатларни тартибга солишга ваъда берди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги раҳбари Шавкат Умурзоқов ва ИИВ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев пойтахтга келтирилган янги автобуслардан бирида ҳаракатланди. Ҳоким в.б. тез орада бекатлар тартибга келтирилиши, уларнинг олдида сув тўпланиб қолмаслигини билдирди. «Салгина сабр қилинг», — деди у.

Тошкент ҳокими тарғибот гуруҳларини тузиш ҳақидаги қарорини бекор қилди
31 март 2023, 23:09

Тошкент ҳокими тарғибот гуруҳларини тузиш ҳақидаги қарорини бекор қилди

Тошкент ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституцияси лойиҳаси пропагандаси бўйича тарғибот гуруҳларини тузиш тўғрисидаги тўрт кун аввал имзолаган қарорини бекор қилди.

Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими в.б. этиб тайинланди
23 март 2023, 17:20

Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими в.б. этиб тайинланди

«Ўзавтосаноат» компанияси раиси, Бош прокуратура департаментининг собиқ раҳбари Шавкат Умурзоқов Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди, дея «Газета.uz»га ҳукуматдаги манбалари маълум қилди.

«Автомобилга навбатлар йўқ бўлади, фақат озгина сабр қилинг» — «Ўзавтосаноат» раҳбари
16 февраль 2023, 12:41

«Автомобилга навбатлар йўқ бўлади, фақат озгина сабр қилинг» — «Ўзавтосаноат» раҳбари

«Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Умурзоқов автомобилни навбатсиз олиш учун «шапка»ни қонунийлаштиришга қарши эканини маълум қилди. Унинг фикрича, навбатлар муаммосини фақат ишлаб чиқаришни кўпайтириш билан енгиш мумкин. Компания 2023 йилда ярим миллион автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

«Ўзавтосаноат» раиси Ўзбекистон гимнастика федерациясига ҳам раҳбар бўлди
23 февраль 2022, 10:06

«Ўзавтосаноат» раиси Ўзбекистон гимнастика федерациясига ҳам раҳбар бўлди

«Ўзавтосаноат» АЖ компанияси бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов энди Ўзбекистон гимнастика федерациясига ҳам раҳбарлик қилади. У федерация йиғилишида ўзбек гимнастикаси эски анъаналарини қайта тиклашини маълум қилди.

«Ўзавтосаноат» раҳбари автомобиль сотиб олишдаги навбатларни сотиш схемасини ошкор қилди
21 февраль 2022, 20:50 1

«Ўзавтосаноат» раҳбари автомобиль сотиб олишдаги навбатларни сотиш схемасини ошкор қилди

Uzauto Motors автомобилларини харид қилишдаги навбатлар бузилиши дилерлар берган ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштиришда содир бўлмоқда, дея маълум қилди «Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқов. Унинг сўзларига кўра, компания машина олишдаги навбатларни айланиб ўтиш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида савдо маълумотлар базасини ЙҲХББ маълумотлар базаси билан интеграциялашни режалаштирмоқда. Ҳозирда машина сотиб олиш учун навбат 52 мингтагача камайган. Шунингдек, у ишлаб чиқариш ҳажми етишмаслигини маҳаллийлаштириш даражасининг пастлиги билан изоҳлади


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг